Медиасиз бугун ҳаётни тасаввур қилиш нафақат қийин, балки иложсиз десак ҳам бўлаверади. Ҳар қадамда биз турли ахборотлар, маълумотларга дуч келамиз. Қабул қилинаётган маълумотларнинг сифати ва ишончлилиги эса инсон онги, руҳияти ва кайфиятига таъсир этмасдан қолмайди.
Оммавий ахборот воситалари, айниқса интернет орқали ахборот олиш ва етказиш имкониятлари кенгайиб бораётган бу жараёнда медиасаводхонлик муҳим аҳамият касб этмоқда.
Андижон юридик техникуми ўқувчилари учун ўтказилган ўқув семинарида ҳам медаиасаводхонлик ва унинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда Мажбурий ижро бюроси бош инспектори Ш.Исмаилов, Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси катта инспектори О.Абдурахманова, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Д.Солиев, Андижон вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси мутахассиси М.Рахмонова ҳамда Daryo.uz расмий интернет нашри мухбири У.Мамарасуловлар иштирок этди.
Бўлажак ҳуқуқшунослар тадбир аввалида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасига оид муҳим янгиликлар билан таништирилиб, уларга давлатимиз раҳбари томонидан 03.01.2024 йилда имзоланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Қабул қилинган ҳужжат асосида киритилаётган янгиликлар ва ўзгаришлар бирма-бир санаб ўтилди.
Шунингдек, медиа ва улар орқали тақдим этилаётган ахборот шаклларининг таъсирини яхши тушуниш, ҳаққонийлиги ва ишончлилигини аниқлаш, танқидий фикрлаш ҳамда фактчекинг қоидалари мисоллар асосида ўқувчиларга етказилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди