Сурхондарёдаги «Дарбанд» ЙПХ масканида ўтказилган рейд тадбирида 21 апрел, якшанба куни соат тахминан 01:30 лар чамасида Денов-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Денов туманида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси тўхтатилди.
Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят ветернария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширувда автомашина юкхонасидан 40 ёшли деновлик фуқаро С.Б.га тегишли бўлган ҳеч қандай ветеринария ҳужжатлари бўлмаган 315 кг йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ушбу гўшт маҳсулоти тегишли тартибда тешкширилганда эса вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораторияси хулосасига асосан истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланди.
Ҳозирда гўшт эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан тегишли тартибда маъмурий байённома расмийлаштирилган ҳамда истеъмолга яроқсиз деб топилган гўшт маҳсулоти йўқ қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди