date
views 162

Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади

Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади
Фото: Видеодан кадрлар
Тошкентда Lacetti Gentra кўприкдан йўлнинг қатнов қисмига қулагани оқибати акс этган видеолар тарқалганди. Пойтахт ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда кўра,18 май куни соат 22:40 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида 2003 йилда туғилган Д.М. бошқарувида бўлган Lacetti ва 1998 йилда туғилган Ш.О. бошқарувида бўлган Monza иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Бунинг оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади