Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1984 йилда туғилган шахс 1986 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олаётган вақтда ушланди.
У Янгийўл туманидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонидан 4 сотихини мансабдор таниши орқали келгусида расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 20 минг АҚШ долларига сотишга келишган ҳолда олдиндан бўнак (аванс) сифатида олган 5 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Кўрилган чоралар натижасида, унинг мансабдор таниши 1973 йилда туғилган Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс эканлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди