56
Қидирувдаги қарздор топилгач 108,4 млн. сўм алимент қарздорлиги эвазига фарзандларига уй берди
Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 9.10.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ғ.Нафасовдан ундирувчи М.Бойқораев фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Муборак туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўлашлиги тўғрисида огоҳлантирилган.
2021 йил апрель ойидан бошлаб алимент пулларини тўламасдан келган. Ижро ҳаракатлари давомида 23.05.2023 йилда Ғ.Нафасовга нисбатан бўлим давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор 05.06.2024 йилда Шаҳрисабз шаҳридан топилди.
Жорий йилнинг 6 июнь куни қарздор Ғ.Нафасов 2024 йилнинг июнь ойига қадар ҳисобланган жами 39 ой учун 108,4 млн сўм алимент қарздорлиги эвазига ўзига тегишли уй-жойни ундирувчининг номига расмийлаштириб берди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди