
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Damas икки нафар пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 10 июнь куни соат 18:10 лар атрофида Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4K-529А автомобиль йўлининг 2-километрида “Қўрғонча—Қундузак” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas русумли автомашина йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда икки нафар пиёда ва транспорт воситаси ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар