120
83 ёшли фуқародан невараси ЙТҲга учраганини айтиб, 3 минг доллар олиб кетган шахс ушланди
Бухоро вилоятида яшовчи 83 ёшли Д.Н. ариза билан мурожаат қилиб, 3000 АҚШ доллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи аёл С.С. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган аёл С.С., жабрланувчи Д.Н.га қўнғироқ қилиб, унинг невараси йўл-транспорт ҳодисасига учраганлиги ва зудлик билан пул кераклигини айтиб уни алдаб, яшаш уйига келиб 3000 АҚШ доллар пулларини олиб кетганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди