Тошкентда бир гуруҳ шахслар фуқарога ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилиб, жароҳат етказди

Жамият1 дақиқа ўқиш204
Тошкентда бир гуруҳ шахслар фуқарога ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилиб, жароҳат етказди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Ижтимоий тармоқларда бир неча фуқаролар ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.

Жорий йилнинг 20 июн тунги соат 00:30 ларда Мирзо Улуғбек туманида 1998 йилда туғилган Ш.Б., 2001 йилда туғилган А.К., 1991 йилда туғилган Ў.З., 2002 йилда туғилган Ф.А. ўзининг таниши, 1992 йилда туғилган Ж.Р. билан ўзаро жанжаллашиб кетишган ва Ж.Р.ни қўл билан уриб тан жароҳати етказишган.
Тошкентда бир гуруҳ шахслар фуқарога ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилиб, жароҳат етказди
Жабрланувчи "Бош мия чайқалиши, бош мия юмшоқ тўқималари лат ейиши" жароҳати билан хусусий тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳолатни яшириш мақсадида Ж.Р. тиббиёт ходимларига ўзи йиқилиб тушганини билдириб, ИИОга мурожаат қилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар Ш.Б. ва А.К. процессуал тартибда ушланган. Қолган гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ш.Б.нинг ёнида аниқланган тўппонча кўринишидаги олов ёндиргич ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Тергов давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  2. Дунё
    Трамп АҚШ Эронга тинчлик келишуви учун барча имкониятларни берганини маълум қилди
  3. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  4. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  5. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда
  6. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари
  7. Дунё
    Илон Маск ва SpaceX АҚШдаги ҳар бир болага компаниянинг 2 тадан акциясини совға қилади
  8. Дунё
    20 йил соқол ўстириб Гиннес рекордга кирган энг ёш аёл уни олиб ташлашга қарор қилди
  9. Дунё
    Ташқи кўриниши мушукчани эслатади, аммо тегиш хавфли: заҳарли тукли қурт ҳақида
  10. Дунё
    Путиннинг қўриқчиларини кўз қисиш орқали берган ишораси интернетда 70 миллион марта кўрилди (видео)