
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Сурхондарё ва Андижон вилоятларида валюта айирбошлаш билан ноқонуний шуғулланиб келган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Р. фуқаро М.Т.га 5,1 минг долларни 64,7 миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Шунингдек, С.Р.нинг ёнидан жами 8 240 доллар, 39,2 минг Россия рубли, 50 евро ва 33,2 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар Ў.М ва Б.М. фуқаро М.Х.га жами 3,1 минг долларни 39,4 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан 10,6 минг Россия рубли, 3,5 миллион сўм ва 10 доллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар