
Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Олмалиқ шаҳрида фоторадар ўрнатилган автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Қайд этилишича, 3 июль куни соат 17:30 ларда Олмалиқ шаҳри ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида 24 ёшли Ш.И. (Россия фуқароси) Lacetti автомобилида оралиқ масофани сақламасдан, ўзидан олдиндаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериш учун тўхтаган ҳайдовчи 34 ёшли Й.Н. бошқарувидаги (ИИО ходими) Cobalt русумли (фоторадар ўрнатилган) автомобилни орқа қисмига келиб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситалари техник шикастланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар