date

Уилл Смит ўзбекистонлик моделни тўйи муносабати билан табриклади (фото)

Уилл Смит ўзбекистонлик моделни тўйи муносабати билан табриклади (фото)
Вазира исмли ўзбекистонлик модель ўзининг Instagram саҳифасида ФҲДЁ марказидаги никоҳдан ўтиш маросимидан олинган суратларини жойлаштирди. Машҳур Голливуд актёри Уилл Смит пост остида модел ва унинг турмуш ўртоғига ўз табрик ва тилакларини қолдирди, дея хабар бермоқда “Подробно.uz”.

Фото: “Подробно.uz”

Фото: “Подробно.uz”
Вазиранинг турмуш ўртоғи жаҳон миқёсидаги голландиялик продюсер Орландо Жон бўлиб, у “Меру қасри” (The Chateau Meroux) фильми ҳамда “Ўлим жанги: Мерос” (Mortal combat: Legacy) телесериалини суратга олган.

Фото: Instagram

Фото: Instagram
Тахмин қилинишича, Орландо Жон америкалик актёр Уилл Смит билан яқин дўст: Смит биринчилардан бўлиб ёшларга оилавий ҳаёт қувончи ва чексиз бахт тилаб изоҳ қолдирган.

Фото: “Подробно.uz”
Ижтимоий тармоқларда келин байрам зиёфати тез орада бўлиб ўтишини айтиб ўтди. Қизиқ, Смит дўстининг тўйига ташриф буюрармикан?
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Уилл Смит ўзбекистонлик моделни тўйи муносабати билан табриклади (фото)