Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда жойларда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Фарғона шаҳридаги адвокатлик фирмаларида ишловчи 2 нафар адвокат ўзаро тил бириктириб, 2023 йилда суд ҳукми билан 6 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга нисбатан бўлган жиноят ишини вилоят суди томонидан тафтиш тартибида кўриш давомида, унга нисбатан тайинланган жазони суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазога ўзгартириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам бир неча маротаба судланган адвокати Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида аниқланган 12 млрд. сўм миқдоридаги зарарнинг 6 млрд сўмини прокуратура ва ички ишлар органларидаги танишлари ёрдамида жабрланувчи фойдасига ундириб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, адвокатнинг мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ҳамкасби ва муқаддам прокуратура органларида ишлаган таниши ҳам 50 минг АҚШ долларидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.
Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Оқдарё туманида яшовчи фуқаронинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳини бекор қилишда суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”