Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида онлайн қимор ўйинларини ўтказиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳоваза қиливчи органлар билан ҳамкорликда Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказилган. Олинган тезкор малумотга асосан туманда жойлашган хонадонларнинг бири холислар билан кўздан кечирилганда чет эл фуқаролари томонидан ижараг олинган ушбу уйда таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинлари ўтказиб келинаётгани аниқланган.
Тезкор тадбир давомида ашёвий далил сифатида 37 дона ноутбук, 1 400 АҚШ доллари миқдорида пул, 34 та сим карта, 7 та телефон, 12 та банк пластик картаси расмийлаштирилиб олинган. Тергов жараёнида аниқланишича, ушбу қиморхонада 3 ой давомида 900 минг АҚШ доллари айлантирилган. Гумонланувчи сифатида 12 нафар чет эл ва 18 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 278-моддасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш жинояти назарда тутилган. Унга кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар ушбу ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, шунингдек, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди