Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Р., Х.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Тошкент туманида яшовчи С.М.дан олиб келган 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро А.О.га ҳақиқий 7 200 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланган. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Шунингдек, Х.А.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган яна 75 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди