
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларнинг ошиб кетиши давлат бюджети ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир ўтказади. Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари солиқ идоралари масъуллари билан ҳамкорликда солиқ қарзларини бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Балиқчи туманида маҳаллабай тизими асосида иш ташкил этган ишчи гуруҳ вакиллари қарздор жисмоний ҳамда юридик шахслардан солиқ тўловларини ундириб, қарздорликларни қисқартирмоқда. Тўлашни пайсалга солаётган қарздорларга эса белгиланган тартибда таъсир чоралари кўриб борилмоқда.

Мисол учун, Андижон вилоят солиқ бошқармасининг қарорига кўра “Skorton Textile” МЧЖдан 3 млрд. 712 млн. сўм миқдорида солиқ қарзи ундириш белгиланган. Солиқ тўловлари ўз вақтида тўланмагани сабаб ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга тегишли 2 қаватли 70 хонадан иборат ип йигирув фабрикаси хатлаб қўйилди.
Шундан сўнг, қарздор МЧЖ томонидан солиқ қарзлари тўлиқ бартараф этилиб, 3 млрд. 712 млн. сўм давлат фойдасига ундирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар