
Баъзи мевалар гипертония, атеросклероз ва анемияда саломатликни яхшилаши мумкин. Булар гилос ва олхўри, деб хабар беради News.ru.
Россия давлат таълим университети табиий фанлар факультети доценти Виталий Наполовнинг таъкидлашича, қишда кўпчиликнинг қўллари қаттиқ совуқлаша бошлайди. Бу капиллярлар билан боғлиқ муаммоларнинг натижасидир. Гилос ва олхўри уларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Ушбу мевалар калий, калций, магний ва А ва C витаминларига бой. Улар майда капиллярларнинг деворларини мустаҳкамлайди ва уларнинг мўртлашишини олдини олади.
Бундан ташқари, ушбу мевалар қон ивишини камайтиради. Улар шунингдек, қаришни секинлаштирадиган антиоксидантларни ҳам ўз ичига олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар