10:34 / 25.09.2024
50

Тошкентдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисмини пулли қилиш режалаштирилмоқда

Тошкентдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисмини пулли қилиш режалаштирилмоқда
Тошкентнинг Бектемир туманидан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисмини пуллик қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вазирлик раҳбарияти ҳамда Туркиянинг Onur Group компаниясининг Молдова ва Руминия давлатларидаги лойиҳалар бўйича директори Булент Татар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида давлат-хусусий шериклик соҳасида ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, жумладан, автомобиль йўллари, туннеллар қуриш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан эришилган келишувлар эътироф этилиб, мазкур соҳадаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди ва қайд этилган йўналишларда мавжуд лойиҳалар кўриб чиқилди.

Хусусан, давлат-хусусий шериклик асосида 4Р12 Бектемир—Чирчиқ—Ғазалкент—Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 6–77 километр қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пулли йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди.

Қайд этилишича, учрашувдан бир неча кун аввал лойиҳа Onur Group компанияси экспертлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси ходимлари иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилган.

Учрашув якунида томонлар лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва уни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олиш юзасидан келишувга эришди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисмини пулли қилиш режалаштирилмоқда