
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида 25 сентябрь куни соат 14:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Matiz автомашинаси ва Nexia-3 автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг Nexia-3 автомашинасида ёнғин юзага келган.
ЙТҲ натижасида Matiz ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар