Грузия ИИВнинг баёнот беришича, республиканинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ватанига қайтишга уриниб кўргудек бўлса, зудлик билан ҳибсга олинади. ИИВ раҳбари Георгий Мгебришвилининг журналистларга хотирлатишича, Саакашвили бир нечта жиноий ишлар бўйича қидирувда. Шу муносабат билан Грузия полицияси уни мамлакатга кириб келиши билан қўлга олади, деб ёзмоқда "Кун" нашри.
Айни вақтда, Украинанинг Одесса вилояти губернатори бўлиб ишлаётган Саакашвили Грузия парламенти учун 8 октябрь куни бўлиб ўтажак сайловлар натижаси эълон қилиниши билан Грузияга қайтишини маълум қилган эди.
Грузия парламент сайловларида Саакашвилининг "Ягона миллий ҳаракат" партияси қатнашмоқда. Бундан ташқари, унинг рафиқаси Сандра Рулофс депутатлик учун курашмоқда. Грузиянинг собиқ президенти сайловларга оз муддат қолганида Туркияда сайлов штабини тузмоқчи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди