Гидрометеорология хизмати ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат эрталаб Сурхондарё вилоятида бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи 23-28 даражани ташкил этади.
Иш ҳафтаси давомида республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
10-11 октябрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида кечалари 8-13 даражани, кундуз кунлари 23-28 даражани ташкил этади.
Пойтахтимизда: 7 октябрдан 10 октябргача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 25-28 даража атрофида бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади