Фото: ИИБ ЙҲХБ
Қашқадарё вилояти Нишон туманида “Нексия” машинаси “Жентра” билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 14 октябр куни соат 18:20 ларда содир бўлган.
4Р-89 “Қарши-Нишон-Таллимаржон-ГРЭС” автомобил йўлининг Нишон туманидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган “Нексия” машинаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган “Жентра”нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Оқибатда “Нексия” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Машинада бўлган йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода “Нексия” машинаси иккига бўлиниб кетгани ва унинг орқа қисми бутунлай парчаланиб кетганини кўриш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”