Toshkent cityʼда жойлашган 9 қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Toshkent cityʼда жойлашган 9 қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Шайхонтоҳур тумани Toshkent city ҳудудидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Пойтахт ФВБ ҳодиса тафсилотларини эълон қилди.

23 январ куни соат 19:49 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчаси ҳудудида Toshkent city жойлашган, 9 қаватли уйнинг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 19:53 да етиб бориб, ёнғин қуршаб олинди, соат 20:05 ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар