18:00 / 24.01.2025
2 986

Маст ҳайдовчилар учун жарима миқдори оширилди

Маст ҳайдовчилар учун жарима миқдори оширилди
2024 йилда Ўзбекистон йўлларида 2200 дан ортиқ инсон ЙТҲлар оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Маст ҳолда машина бошқаргани учун жазоланган 8 минг ҳайдовчи такроран қоидабузарлик содир этган.

Сенат тасдиқлаган қонун билан маст ҳолда автомобилни бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди:

Биринчи марта қоидабузарлик учун жарима БҲМнинг 25 баробаридан 40 баробаригача оширилади (9,37 млн сўмдан 15 млн сўмгача).

Такроран қоидабузарлик ҳолатида 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 2–3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Қонунга мувофиқ, транспортда «агрессив бошқариш», «дрифт» ва «шахмат» шаклида ҳаракатланиш каби қоидабузарликлар учун ҳам жавобгарлик белгиланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият