![Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси нима қилиб қўйганини кейин англади](/uploads/posts/2025-02/f48f968d0d_x4n8hpc6xwlede63fgyvaeykpsyujzo5.webp)
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жорий йилнинг 8 феврал куни соат 23:10 ларда Янгиҳаёт тумани "Навқирон" МФЙ ҳудудидаги 30-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси маст ҳолатда рул бошқарувини йўқотиб тўхтаб турган 2 та Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, тўқнашувдан сўнг темир устунга бориб урилган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган ЙПХ инспекторлари, гувоҳлар ва ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида ҳайдовчи ўз сўзидан маст ҳолатда эканлиги маълум қилган.
ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар