Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Жамият2 дақиқа ўқиш1.1K
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 22 март куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
– Куни кеча халқимиз билан Наврўз айёмини кутиб олдик. Бугун, муқаддас Рамазон ойида мана шу табаррук жойга келиб турибмиз. Бу улуғ кунларга тинчлик-хотиржамликда етказгани учун Яратганга шукроналар айтамиз. Илоҳим, ҳамиша юртимиз тинч, элимиз фаровон бўлсин, ҳамма хайрли ниятларимиз амалга ошсин. Бу мажмуани Имом Бухорий бобомизга муносиб тарзда қуряпмиз. У зиёрат билан бирга маърифат, тарбия, ибрат ўчоғи бўлсин, деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Қайд қилинишича, бу ерда янги мажмуа барпо этилмоқда, унинг умумий майдони 44 гектар. Бугунги кунда маҳобатли мақбара, 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилган. Баландлиги 75 метрлик 4 та минора мажмуага улуғворлик бағишлаган. Шунингдек, музей, айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилган.

Айни пайтда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунда миллий анъаналар ва иссиқ ранглардан фойдаланилмоқда. Пештоқлар ва айвон деворларига “Саҳиҳи Бухорий”дан ҳадислар битилади.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Бундан ташқари, ҳудудда икки минг ўринли йигирмадан ортиқ меҳмонхона, хиёбонлар, тўртта таҳоратхона барпо этилади.

Бу йил Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади. Шу ҳақдаги президент қарорида калом илми султонининг Самарқанд шаҳридаги мажмуасини қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш белгиланган. Ташриф чоғида президентга ушбу лойиҳа тақдимот қилинди.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Қайд этилганидек, Мотуридий мажмуасида 1 минг 500 кишига мўлжалланган жоме масжид, маъмурий бино қурилиши кўзда тутилган. У ерда кутубхона, мажлислар зали, инновацион музей ҳамда мутахассислар учун хоналар бўлади. Мажмуа яқинида зиёратчилар учун автотураргоҳ, таҳоратхона қурилади.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Имом Абу Мансур Мотуридий ислом оламида ихтилофлар авж олиб, ҳар хил фирқалар кўпайган пайтда яшаган, бутун ҳаётини исломий ақидани ҳимоя қилиш ва маърифатини ёйишга бағишлаган. У зотнинг мотуридийлик таълимоти, “Таъвилотул Қуръон”, “Китоб ат-Тавҳид” каби асарлари бағрикенглик ва мўътадиллик тамойиллари билан аҳли сунна вал-жамоанинг маънавий асосларига айланган.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Давлат раҳбари бу тамойиллар бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб бораётганини таъкидлаб, аллома меросини янада кенг ўрганиш ва жаҳонга тарғиб этиш, мажмуага келувчиларга шароитларни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Яна бир хайрли лойиҳа – Оқдарё туманидаги Маҳдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга қаратилган. Асли ҳозирги Косонсой туманида туғилган сўфий олим нақшбандия таълимотининг раҳнамоларидан бири бўлган. Илм ва дин йўлидаги узоқ сафардан сўнг, Самарқанд вилоятида абадий қўним топган.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Бу масканга келувчи зиёратчилар ҳам кўп. Уларга шароитларни яхшилаш мақсадида Маҳдуми Аъзам мақбараси ёнида уч қаватли автотураргоҳ, таҳоратхона қурилиши режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Самарқанд заминидан етишиб чиққан бошқа олим ва мутафаккирлар, азиз авлиёларнинг қадамжолари ҳам босқичма-босқич қайта таъмирланиб, обод қилинади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?