
Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 11.07.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Пастдарғом туман Ободонлаштириш бошқармасидан ундирувчи “Ҳудудий Электр таъминоти” АЖ фойдасига жами 510 миллион сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими иш юритувига 17.07.2024 йилда келиб тушган ва ижро иши юритилган.
Қарздор бир неча бор огоҳлантирган, банк ҳисоб рақамларига инкассо юборилган, мол-мулкка тақиқ қўйилган.
Қарз тўланмагач, жорий йилнинг 22 апрел куни олиб борилган ижро тадбирлари давомида қарздорнинг мавжуд мулклари хатланиш жараёнида Пастдарғом туман Ободонлаштириш бошқармаси 510 миллион сўм қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди. Хозирда, ундирувчи “Ҳудудий Электр таъминоти” АЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган ва ижро ҳужжати амалда тамомланган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар