
Тошкентда 9 май куни 2000 киши иштирокида 5 километр масофа югуриш мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан, хавфсизликни таъминлаш мақсадида соат 05:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралғида транспорт воситаларининг ҳаракати қуйидаги кўчаларда вақтинча чекланади:
- Чўпонота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Шота Руставели кўчасигача бўлган қисми;
- Унга туташ бўлган Нурхон, Арнасой, Саъди Сирожиддинов ва Боғибустон кўчалари.
«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда ҳайдовчилардан ёндош ва айланма йўллардан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, марафон иштирокчиларига учбурчак шаклидаги фронт мактубига ўхшатиб ишланган ёки фронтчиларнинг фамилиялари ёзилган конверт-мактуб берилади. Хатнинг орқа томонида урушда ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскарнинг исми, қисқача ҳаёти ёки иқтибос келтирилади.
Ҳар бир югурувчи рамзий маънода «хатни ўз эгасига етказиб беради» – уни катта хотира тахтасига ёпиштиради, маррага етиб келганлар аскарларнинг исми ёзилган қоғоз парчаларини ҳам ёпиштиради, шу тариқа, хотира девори пайдо бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар