00:29 / 23.12.2016
7 990

Тошкентда 9 ёшли болани уриб кетган Nexia ҳайдовчиси қидирилмоқда

Тошкентда 9 ёшли болани уриб кетган Nexia ҳайдовчиси қидирилмоқда

Бир неча соат аввал, Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳи азоларидан бири Тошкент кўчаларида ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчини излаб топишда ёрдам сўраб гуруҳдагилар ва Тошкент аҳолисига мурожаат қилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Унинг маълум қилишича, кеча 21 декабрь куни соат 20:00-22:00 орасида Чилонзор тумани, “Парус” савдо маркази яқинидаги улгуржи бозори ёнида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Маълумотларга қараганда, оқ рангдаги Nexia русумли автомобиль 9 яшар болани уриб юборган ва кўздан ғойиб бўлган. Болакай эса зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Гуруҳ фойдаланувчисининг хабар беришича, ЙТҲ иштирокчиси бўлган 9 ёшли болакай айни дамда шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётибди.

“Ўша вақтда воқеа жойида бўлган ва ушбу ЙТҲни кўрган инсонларга мурожаат қилмоқчиман: Илтимос, воқеа жойидан қочиб кетган оқ рангдаги Nexia эгасини топишда ёрдам беринг.

Бундан кейин ҳеч бир йўловчига зарар етказмаслиги учун бу инсофсиз ва виждонсиз ҳайдовчини топишда кўмак беринг.

Кеча содир бўлган ушбу ЙТҲга гувоҳ бўлган, бирор нимани кўрганлардан ёрдам беришларини сўрайман”, деб ёзади гуруҳ аъзоси.

Бугунги кунда тезликни ошириб, йўл қоидаларини бузгани етмагандек, пиёдаларни уриб кетиб, уларга ёрдам кўрсатмаётган, воқеа жойидан жуфтакни ростлаётган ҳайдовчилар талайгина. Умид қиламизки, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари мазкур жиноятнинг тагига етиб, айбдорга нисбатан тегишли чора кўрадилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 9 ёшли болани уриб кетган Nexia ҳайдовчиси қидирилмоқда