Халқ орасида Одилбой деб аталувчи йирик тадбиркор, “Зеромакс” ширкатининг бош ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқарилган. Манбаларнинг етказишича 4 декабр куни соат 11ларда Жалолов суд залидан озод этилган ва Тошкентдаги ҳовлисига жўнаб кетган. Бу ҳақда Sof.uz сайти ва бошқа бир қатор нашрлар ёзмоқда.
Интенет тармоғида тарқалган суд ажрими нусхасида “Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва унга нисбатан муносиб хулқ-атворли бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин. Джалолов Миродил Сабитович дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин” деб ёзилган.
2010 йилда иқтисодий жиноятлар содир этганлиги айби билан қамоққа олинган Миродил Жалолов Швейцарияда қайд этилган йирик "Zeromax" компанияси раҳбари сифатида иш олиб борганди. У шунингдек, “Бунёдкор” футбол клуби президенти сифатида ҳам фаолият олиб борган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”