Ўзбекистонда 7 ойлик болага илк марта жигар кўчириб ўтказилди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Ўзбекистонда 7 ойлик болага илк марта жигар кўчириб ўтказилди

Ўзбекистонда биринчи марта 7 ойлик гўдакка жигар кўчириб ўтказилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Операция Болалар миллий тиббиёт марказида муваффақиятли ўтказилган, болага онаси донорлик қилди. Таъкидланишича, Хоразм вилояти, Гурлан туманидан келган Мағфура Аминова фарзандининг ҳам, ўзининг ҳам аҳволи яхши эканини маълум қилган.

Марказ директори Бахтиёржон Умаров сўзларига кўра, бу турдаги операция дунёдаги саноқли давлатларда йўлга қўйилган.

«Бугун нафақат Болалар миллий тиббиёт маркази тарихида, балки Ўзбекистон тиббиётида янги тарих. Сабаби, бир ёшгача бўлган болаларда жигар трансплантацияси илк маротаба амалга ошириляпти. Бу дунёнинг кам сонли давлатларида амалга ошириладиган жуда юқори технологик амалиёт ҳисобланади», деди у.

Таъкидланишича, айни пайтда она ва бола шифокорлар назоратида ва ўзини яхши ҳис этмоқда.

«Донор - боланинг онаси, унинг жигари парчаси, яъни иккита сегмент - сектор ўтказилди. Беморнинг операциядан кейинги ҳолати жуда қониқарли. Онасига бугун жавоб бердик, у тўла соғлом. Боланинг ҳолати жуда қониқарли. Яқинда болани ҳам жавоб беришга тайёрлаяпмиз», деди марказ бўлим бошлиғи Мансур Носиров.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?