Уйқунинг мақсади - инсонга ортиқча нарсаларни унутиб, яхшиларини эслаб қолишга ёрдам бериш. 2 февраль куни Science журналида чоп этилган янги илмий ишлар "синаптик гоместаз гипотезаси" номи билан машҳур бу назарияни тасдиқлайди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Ҳисоботлардан бирида гипотеза муаллифлари, Висконсин университети мутахассислари Жулио Тонони ва Кьяра Сирелли синапслар (асаб импульсини узатиш жойлари) ҳажми ва шаклини ўрганишга оид тажриба ҳақида маълумот беришган, тажриба сичқонларда ўтказилган. Маълум бўлишича, уйқудаги жониворларда бундай алоқа зоналари тетик кишиларга қараганда 18 фоизга кам бўлар экан. Бундай тафовут мутахассисларнинг ўзларини ҳам ажаблантирди.
Иккинчи ҳолатда Жонс Ҳопкинс университети ходими Грем Диринг худди шу гипотезани синаш учун сичқонлар миясидаги протеинларни ўрганган. Натижада шартли белги олган Homer1A протеини топилган - у уйқу вақтида синапсларнинг "кесилиши"да муҳим роль ўйнайди. Генетик жиҳатдан ўзгартирилган сичқонларда ўтказилган тажрибалар ёрдамида олимлар Homer'нинг мавжудлиги ёки йўқлиги кемирувчилар хотирасига сезиларли таъсир кўрсатганини тасдиқлашга муваффақ бўлишди. Хусусан, тадқиқот муаллифларининг баҳоларига кўра, мазкур протеинсиз уйқу жараёни сичқонларнинг қўрқинчли хотираларини ўчирмаган. Назорат гуруҳида эса уйқудан кейин қўрқув йўқолгани маълум бўлган.
The New York Times газетаси бу тадқиқотларни баҳолар экан, бошқа мутахассислар "янги натижалар синаптик гоместаз гипотезасининг сўзсиз исботи ҳисобланмаслиги"ни таъкидлаб ўтган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»