7 495
Тошкент дизайн коллежининг вояга етмаган ўқувчиси автомобилда ЙТҲга учраб, икки курсдошининг ўлимига сабабчи бўлди
Тошкентда вояга етмаган ўқувчилар иштирокида навбатдаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Даҳшатли ЙТҲ оқибатида автомобилда бўлган уч кишидан иккитаси вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Зоир Исломов маълум қилди.
Мазкур ЙТҲ жорий йилнинг 27 январь куни Чилонзор тумани Лутфий ва Фарҳод кўчалари оралиғида юз берган.
Гап шундаки, Тошкент дизайн коллежининг 2000 йилда туғилган ўқувчиси акасига тегишли Spark русумли автомобилни акасининг рухсати билан ҳайдаб чиққан.
Тошкент дизайн коллежида ўқийдиган курсдошлари билан кетаётган вояга етмаган ҳайдовчи бирдан рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги катта дарахт билан тўқнашади. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ҳам, йўловчилар ҳам тан жароҳати олган. Йўловчиларнинг тан жароҳати оғир бўлгани сабаб иккиси ҳам ЙТҲдан бироз муддат ўтгач, вафот этган.
Мазкур ЙТҲ бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми “А” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “А” бандига кўра, транспорт воситаси ҳайдовчиси одам ўлимига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бир йигитчанинг автомобиль бошқаришга ҳавасмандлиги ортидан икки оила жондан азиз фарзандидан жуда бўлди. Бу оилага ҳам тўйлар ярашмасмиди. Хулоса ўзингиздан. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди