14:53 / 10.03.2017
7 495

11 март Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

11 март Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳри. 11 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади, деб ёзмоқда Кун нашри.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даражагача совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 11 март Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?