date

Навоийда сифатсиз асфальт ишлари юзасидан жойида текширув ўтказилди

Навоийда сифатсиз асфальт ишлари юзасидан жойида текширув ўтказилди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти ҳудудида, хусусан Навбаҳор туманидаги “Қизилтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ички йўллари сифатсиз таъмирлангани ҳақида тарқалган хабарлар асосида Транспорт назорати инспекцияси томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Дастлабки кўрик натижаларига кўра, жами 8,134 километр масофада ётқизилган асфальт-бетон қоплама амалдаги лойиҳа талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги маълум бўлди. Хусусан, қоплама қатлами бир текис ётқизилмаган, унинг қалинлиги ҳамда зичланиш даражаси белгиланган меъёрларга мос келмаган.

Шунингдек, лаборатория текширувлари давомида ҳам асфальт қопламанинг сув шимувчанлиги ва зичланиш кўрсаткичлари норматив талаблардан четга чиққанлиги аниқланган.

Аниқланган камчиликлар ва ҳолатлар бўйича тузилган материаллар тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо бериш учун масъул идораларга юборилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Навоийда сифатсиз асфальт ишлари юзасидан жойида текширув ўтказилди