09:32 / 01.04.2017
6 401

АҚШ рулда СМС ёзиш 13 кишининг умрига зомин бўлди

АҚШ рулда СМС ёзиш 13 кишининг умрига зомин бўлди
Американинг Техас штатида Баптистлар черковининг микроавтобуси билан тўқнашиб кетган пикап ҳайдовчиси ЙТҲдан аввал телефон орқали қисқа матнли хабарларни ёзган. Ўша мудҳиш ҳодиса оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмган эди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Агентликка кўра, ЙТҲ шоҳиди Жоди Кучлер пикапнинг ортида ҳаракатлангани, бу вақтда пикап йўлда у ёқдан бу ёққа бориб келгани ҳақида ҳикоя қилган. Кучлернинг айтишича, у ЙТҲдан сўнг, пикап ҳайдовчиси билан суҳбатлашганида, айбдор машина бошқараётганда СМС ёзганини тан олган.

Баптистлар черковига тегишли автотранспорт воситаси ва пикап ўртасидаги тўқнашув 29 март куни содир бўлган. Полиция мълумотларига кўра, черков машинасида 14 нафар кекса ёшдаги киши, пикапда фақат ҳайдовчи бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ рулда СМС ёзиш 13 кишининг умрига зомин бўлди