date

Сурхондарёда «КАМАЗ» русумли газ ташувчи автомобилда ёнғин чиқди

Сурхондарёда «КАМАЗ» русумли газ ташувчи автомобилда ёнғин чиқди

Фото: Видеодан кадр

7 апрель куни Сурхондарё вилояти, Денов тумани, «Оқтом» МФЙда жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида катта ёнғин содир бўлди. Ҳодиса газ ташувчи махсус автомобилдан газни сиғимга қуйиш жараёнида сиғимда чақнаш юз бергани натижасида келиб чиқди. Чақнаш натижасида пайдо бўлган ёнғин жойига 5 та қутқарув бўлинмалари етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, газнинг ёрилиши ва ёнғиннинг келиб чиқиши махсус автомобилдан пропан газини бўшатиш жараёнида технологик бузилишлар натижасида содир бўлган. Воқеа жойида вилоят фавқулодда вазиятлар бўйича раҳбарлар, Денов тумани ИИБ, ССБ ва «Ҳудудгазтаъминот» раҳбар ва ходимлари ишлашмоқда.

Қутқарувчиларнинг олиб борган ишлари туфайли ёнғинни бартараф этиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ишлари давом этмоқда. Жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида ҳали хабар берилгани йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда «КАМАЗ» русумли газ ташувчи автомобилда ёнғин чиқди