date

Кар ҳайдовчи билан боғлиқ видео ёлғон бўлиб чиқди

Кар ҳайдовчи билан боғлиқ видео ёлғон бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда кар ҳайдовчи гўёки ҳақорат қилингани акс этган видео кенг тарқалиб, жамоатчилик орасида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, видеода кўрсатилган ҳолат аслида саҳналаштирилган бўлиб, рул бошқарувида кар ҳайдовчи бўлмаган. Уч нафар йигит ушбу лавҳани атайлаб тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган. Бу эса фойдаланувчилар томонидан кескин танқид қилинди.

Ўтказилган суриштирув ишлари давомида мазкур шахслар аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди. Иш Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилиб, тегишли жазолар тайинланди. Жумладан, автомобилни бошқарган шахсга 8 сутка, унинг ёнидаги икки нафар йўловчига эса 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси берилди.

Бундан ташқари, текширувлар давомида транспорт воситасини бошқарган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслиги ҳам аниқланди. Шу сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисмига мувофиқ баённома расмийлаштирилди.

Ҳозирда ушбу автомобил вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган. Мазкур ҳолат яна бир бор ижтимоий тармоқларда сунъий равишда саҳналаштирилган видеолар тарқатиш жиддий оқибатларга олиб келишини кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Кар ҳайдовчи билан боғлиқ видео ёлғон бўлиб чиқди