
Туркиянинг Каппадокия вилояти ҳудудида жойлашган Невшеҳир шаҳри яқинида хорижлик сайёҳлар минган ҳаво шари қулаб тушди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Hurriyet хабарига кўра, ушбу ҳодиса оқибатида франциялик сайёҳ ҳалок бўлган ҳамда Франция, Колумбия ва Туркия фуқаролари бўлган 20 киши жароҳатланган. Жабрланувчилар шифохоналарга етказилган.
Каппадокия — Анқарадан 250 километр масофада жойлашган тарихий ҳудуд бўлиб, ЮНЕСКОнинг бутундунё маданий ёдгорликлари рўйхатига киритилган. 2014 йилда ушбу ҳудудда 5 минг йиллик тарихга эга қадимий шаҳар қолдиқлари топилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар