
12 апрель куни соат 19.00да Сергели туманида Янгийўл-Фарҳод бозори йўналишида ҳаракатланувчи №297 автобус иширокида ЙТҲ содир бўлди, деб ёзмоқда Uz24 сайти.
«Новости Узбекистана» хабарига кўра, автобусни бошқариб кетаётган 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлдаги тўсиққа бориб урилган. Тошкент ИИББ ЙҲХБдан маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 нафар йўловчи жабрланган. Улар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига етказилган. Ҳайдовчининг ўзи жабрланманган.
Айни вақтда ҳодиса юзасидан текширув ишлари давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар