
Бузилаётган гаражлар остидан 38 миллион АҚШ доллари топилди. Аҳоли эса ҳайратда. Фейсбук тармоғида кўпинча олди-қочди маълумотлар тарқатиб келган ва яқиндагина маҳаллийчилиги туфайли кескин танқидларга учраган Uzbek MDK гуруҳи ўз саҳифасида бузилаётган гаражлар остида 38 млн АҚШ доллари топилганини маълум қилиб уч дона сурат жойлаган.


Ҳозирда Тошкентда гаражлар бузилиши бошлангани сабабли кўпчилик бу маълумотни Ўзбекистон, айнан Тошкент ҳудудида деб билишмоқда. Аслида мазкур суратларда Лотин Америкасидаги давлат Эквадорнинг Гуяакил шаҳрида рўй берган воқеалар акс эттирилган. Гуруҳ томонидан шаҳар номи кўрсатилган бўлсада, кўпчилик уни Тошкентда бўлганликда тахмин қилиб адашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар