12:01 / 31.05.2017
8 548

4 ойда 53 та автомобилни алдов йўли билан қўлга киритган фирибгар аниқланди

4 ойда 53 та автомобилни алдов йўли билан қўлга киритган фирибгар аниқланди
2016 йилнинг 30 май, сешанба куни Отабек Мамирбеков Сергели тумани ҳудудида фуқаро Меҳрож Махмудовнинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган Lacetti автоуловини алдов йўли билан қўлга киритган, деб ёзади Qalampir.uz. Кейинчалик Шерзод Шораҳмедов исмли фуқарога автомобилни 9000 АҚШ долларига сотиб, пулларни эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Мамирбековга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида, Мамирбеков 2016 йил март ойидан 2016 йил июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида фирибгарлик йўли билан 53 нафар фуқарога тегишли бўлган автоуловларни қўлга киритгани аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 4 ойда 53 та автомобилни алдов йўли билан қўлга киритган фирибгар аниқланди

Жамият янгиликлари