6 181
«Ипподром»дан дўкон олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 25 500 АҚШ доллар олган фирибгар қамоққа олинди
2015 йил Нурали Ризақулов исмли шахс таниши Эрали Собиров (исми,фамилияси ўзгартирилган)нинг ишончига кириб, унга «Отчопар» бозоридан дўкон олиб беришни ваъда қилиб, 25.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулини олган. Бироқ Нурали ваъдасини бажармай, пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Шундан сўнг, Собиров икки йил давомида Ризақуловдан ваъдасини бажаришини ёки пулларини қайтариб беришини талаб қилганида, у турли хил баҳоналар билан алдаб келганлиги сабабли, Собиров тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам сўраб, ариза билан мурожаат этган.
2017 йилнинг 5 июнь куни Собировнинг аризасига кўра, Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан кўп миқдорда қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ризақуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИБ мазкур шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкинлигини маълум қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин