
Ўзбекистон Президенти Россия Президенти Владимир Путинга Байкалорти ўлкасида юз берган ЙТҲ туфайли йўловчиларнинг қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.
«Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим», – дейилади мактубда.
Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Маълумот учун, 11 июнь куни Россиянинг Иркутск — Чита трассасида зиёратчилар автобуси ағдарилиб кетган, 14 киши ҳалок бўлган ва 25 киши жабрланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар