5 845
Ҳаво лайнерининг бузилиши оқибатида 600 дан ортиқ россиялик сайёҳлар Туркияда 2 кунга қолиб кетишди
Россиядан дам олиш учун Туркияга борган 600 дан ортиқ сайёҳлар самолётнинг бузуқлиги сабабли икки кун давомида Туркияда қоладиган бўлди. Бу ҳақда бугун, 26 июнь куни "360" телекнанли хабар қилди.
Дастлаб сайёҳлар Туркиядан «Вим-Авиа» рейси орқали Россияга жўнатилиши керак эди. Ташувчи самолётнинг учиш жадвалидаги жиддий муаммолар сабаб кейинчалик бу вазифа "Якутия" авиакомпаниясига юклатилди. Шу сабаб бир гуруҳ сайёҳлар шанба, 24 июнь куни жойларига етказилиши керак эди, бироқ мазкур авиакомпаниянинг белгиланган самолёти ишламай қолгани туфайли сайёҳлар ушланиб қолишди.
Сайёҳларни дам олишини ташкиллаштирган TED Travel компаниясининг маълум қилишича, сайёҳларнинг маълум бир қисми бошқа авиакомпаниялар орқали ўз ватанларига жўнатилган. Туроператор масъул ходими Наталья Фетисованинг айтишича, ҳозир Туркияда 400 га яқин сайёҳлар қолган. Унинг сўзларига кўра, бу россияликлар 27-28 июнь кунлари ватанларига етказилади.
Мазкур йўловчилар кутиш давомида яшаб туришлари учун ўзлари яшаган меҳмонхоналарга, баъзилари эса бошқа меҳмонхоналарга жойлаштирилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?