“X-Factor” лойиҳасида танилган Ширина Ҳолматова Жанубий Кореяда К-поп танловида биринчи ўринни эгаллади! (видео)
1 дақиқа ўқиш1

«X-Factor» лойиҳасидаги иштироки орқали танилган, ёқимли овоз соҳибаси Ширина Ҳолматова Жанубий Кореяда ўтказилган К-поп танловида биринчи ўринни эгаллади.
Бу ҳақда хонанданинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеосида маълум қилинди. Унда Ширина танловдаги ғалабаси ҳақида хурсандчилик билан сўзлаб, ушбу ютуқни мухлислари билан бўлишди.
Танловдаги муваффақияти учун унга бир нечта совғалар ҳам топширилган. Ширинани қўллаб-қувватлаётган яқинлари ва мухлислари эса унинг саҳифасида самимий табриклар ва илиқ тилаклар қолдирмоқда.
Ёш хонанданинг Жанубий Кореядаги бу ютуғи унинг ижодий фаолиятидаги қувончли воқеалардан бири бўлди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…