date
views 14 360

Фарғонада “Дамас” ичида бўлган 4 киши тириклайин ёниб кетди (Видео)

Фарғонада “Дамас” ичида бўлган 4 киши тириклайин ёниб кетди (Видео)
6 август куни соат 20:30 ларда Фарғона вилоятининг Қува тумани Мингчинор қишлоғида “Дамас” машинасида тўрт киши тириклайин ёниб кетди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

Ҳодисага гувоҳ бўлганларнинг маълумотига кўра, бу вақтда “Дамас” ва “Каптива” автомобиллари тўқнашиб кетган.

"Зарбадан сўнг “Дамас”да ёнғин юзага келди, унинг ичида автомашина ҳайдовчиси ва уч йўловчи бор эди. Натижада салоннинг ичида бўлган барча кишилар тириклайин ёниб кетди", - дея таъкидлаб ўтган ЙТҲга гувоҳ бўлганлардан бири.

Хабарда айтилишича, бу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада “Дамас” ичида бўлган 4 киши тириклайин ёниб кетди (Видео)