
2017 йил 4 сентябрь куни тахминан соат 13:30 ларда номаълум шахс, Учтепа тумани ҳудудида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Бобоев Акбар Асадуллаевичга тегишли бўлган «Спарк» русумли автоуловини олиб қочганлиги аниқланган.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари томонидан мазкур автомобилни қўлга олиш ишлари доирасида ўққа тутилганлиги акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББдан хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра, мазкур автомашина фуқаролар, йўловчилар ва ҳайдовчиларга зарар етказмаслик мақсадида қуролдан фойдаланган ҳолда ҳаракатланишига чек қўйилиб, тўхтатилди.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар