
Бугун, 11 сентябрь куни Қарши шаҳрида икки автотранспорт воситаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Икки Damas автомобилининг бир-бирига урилиши оқибатида йирик ЙТҲ содир этилган.

Воқеа жойидаги суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, машиналар тўқнашиши натижасида автомобиллардан бири ағдарилиб кетган.
Оқ рангли Damas автомобилининг олд қисми зарар кўрган бўлса, қаймоқ рангдаги Damas ағдарилган ва унинг том қисми мажақланган.
ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Манба: qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар