Андижон вилоятида 20 минг АҚШ долларини 162 миллион сўмга сотишни режалаштирган икки нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон24 хабар бермоқда.
МХХ ходимлари валютафурушларни доллар сотаётган пайтларида қўлга олди (Видео)
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимларининг, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида нақд хорижий валюта олди-соттиси билан шуғулланган айрим шахслар қўлга олинди.
Фуқаролар Ойбек Қаххоров ва Гулбаҳор Мамадалиевалар ҳар бир АҚШ долларини 8100 сўмдан ҳисоблаб, 20 минг АҚШ долларини 162 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 18800 АҚШ долларини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши кўзғатилган.
[media=https://youtu.be/blBwT4xAHSI] “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди