22:13 / 25.09.2017
5 515

Ўзбекистонлик йигит юкхонасида жасад яширилган автомобилни ўғирлади

Ўзбекистонлик йигит юкхонасида жасад яширилган автомобилни ўғирлади
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри яқинида олтита машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲда йўловчили автобус ҳам иштирок этган.

Россия йўл-патруль хизмати ходимлари ҳалокат юз берган жойга келганларида ЙТҲни 24 ёшли ўзбекистонлик меҳнат муҳожири содир этгани аниқланди. Бу ҳақда Оренбург портали хабар берди.

Ўзбекистонлик йигит машинани ўғирлаган ва воқеа жойидан яшириниш мақсадида катта тезликда ҳаракатланган.

Ўғирланган автомобиль катта тезликда ҳаракат йўлагидаги машинани туртиб юборган. Бунинг натижасида занжирли реакция ҳосил бўлиб, бир нечта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан ЙПХ ходимлари маъмурий баённома тузишган ва автомобилни кўздан кечиришга қарор қилганлар. Назорат пайтида машина юкхонасидан бошига полиэтилен пакет кийдирилган аёл жасади топилган. Унинг ёнида белкурак ва арқон бўлган...

Бировлар молига кўз олайтириб ўғирликка қўл урган йигит бирйўла қотилликда айбланиши ҳам мумкин. “Содда ўғри” уюштирилган бошқа жиноятнинг қурбони бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Яъни, қотиллик содир этган бошқа шахслар меҳнат муҳожирини айёрлик билан айнан ўша автомобилни ўғирлашга “ундаган” бўлишлари ҳам мумкин.

Жиноят юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик йигит юкхонасида жасад яширилган автомобилни ўғирлади